Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин, жумладан, 11 нафар ўзбекистонлик ҳайдовчи қолиб кетгани тасдиқланди
ТИВ 2020 йилнинг 7 март куни мамлакатимизнинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонаси COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркманистон ва Эрон ўртасидаги чегара ёпилиши сабабли 700 га яқин ҳайдовчи, жумладан 11 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Лутфобод” ва “Сарахс” чегара назорат-ўтказиш пунктларида қолиб кетгани тўғрисида интернетда тарқалган маълумотни тасдиқлади.
Элчихонанинг консуллик бўлими 23 февралдан буён мазкур ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб келмоқда. Улар транспорт воситаларини божхона постларида қолдириб ватанга қайтишни рад этишди
Ўзбекистоннинг Теҳрон ва Ашхобод шаҳарларидаги Элчихоналари вазиятни назоратга олган ҳамда ушбу масалани ҳал қилиш учун Эрон ва Туркманистоннинг тегишли органлари билан доимий мулоқот олиб бормоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг