Туркманистон президентининг ўғли сайловда президентликка номзод сифатида кўрсатилди

09:26 15 Февраль 2022 Дунё
1050 0

Фото: Архив сурат

Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов 12 март куни бўлиб ўтадиган сайловда республика президентлигига номзод сифатида кўрсатилган. Бу ҳақда Salam News хабар берди.

Жорий йилнинг 14 февраль куни Туркманистон жамоат ташкилотлари марказида Туркманистон демократик партиясининг навбатдан ташқари IX қурултойи бўлиб ўтди. Унинг кун тартибига кўра, Туркманистон Президенти лавозимига Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов номзоди илгари сурилди.

Конгресс иштирокчилари Сердар Бердимуҳамедовнинг нутқини тинглаб, унинг мамлакат президентлигига номзодини қўллаб-қувватладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер