Туркиянинг курорт шаҳрида зилзила содир бўлди

00:23 03 Ноябрь 2022 Дунё
1328 0

Архив сурат

Туркиянинг Анталия курорт шаҳрида 4,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Ўрта ер денгизидаги ер силкинишлари Кумлиджа вилояти яқинида қайд этилган. Зилзила чуқурлиги 22,35 километрни ташкил қилган.

Анталияда бундан олдинги зилзила шу йилнинг 7 август куни қайд этилган эди. Унинг эпицентри Анталиянинг Ўрта эр денгизи соҳиллари яқинида жойлашгани, чуқурлиги тахминан 31,89 километр, магнитудаси эса 4,1 ташкил этгани маълум қилингани эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер