Туркиянинг йирик мухолифат партияси етакчиси номаълум шахс томонидан ҳужумга учради (+видео)

18:18 04 Май 2025 Дунё
325 0

Туркиянинг энг йирик мухолифат партияси, Жумҳурият Халқ партияси етакчиси Ўзғур Ўзел номаълум шахс томонидан ҳужумга учради. Бу ҳақида «CNN Turk» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, сиёсатчи Истанбулнинг «Отатурк» номидаги маданият марказида ўтказилган хотирлаш маросимида иштирок этиб қайтаётган вақтда номаълум шахс томонидан ҳужумга учраган.

Туркия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, сиёсатчи Ўзғур Ўзелга ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, сиёсатчига тажовуз қилган шахс 66 ёш ҳисобланиб, муқаддам ўғирлик, таҳдидлар ҳамда жисмоний куч ишлатиш каби кўплаб жиноятлар содир этиб келган. Расмийларнинг айтишича, унинг нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум.

Мазкур ҳолат юзасидан Истанбул Бош прокуратураси ҳам баёнот билан чиқди.

«Жумҳурият Халқ партияси раиси Ўзғур Ўзелнинг бугун иштирок этган дастур чоғида калтакланиши билан боғлиқ тергов ишлари бошлаб юборилган. Ушбу ҳаракатни амалга оширган шахс қўлга олинган», — дейилади Истанбул Бош прокуратураси хабарида.

Шунингдек, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси ҳам сиёсатчи Ўзғур Ўзелга қилинган ушбу тажовузни қоралаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер