Туркиядаги мактабда отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Туркиянинг Қаҳраманмараш шаҳридаги ўрта мактабда отишма содир бўлди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, маҳаллий ҳокимият мазкур отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлганини ва 20 киши жароҳатланганини тасдиқлаган. Воқеа жойига кўплаб тез тиббий ёрдам бригадалари ва хавфсизлик кучлари юборилган.
«CNN Turk» телеканалининг хабар беришича, ҳужумни саккизинчи синф ўқувчиси бўлган ўсмир амалга оширган. Маълум бўлишича, отишма уюштирган ўсмирнинг отаси собиқ полиция ходими бўлиб, у қуролни айнан отасидан ўғирлаб олгани тахмин қилинмоқда.
Тафсилотларга кўра, ўқувчи мактабга бешта тўппонча ва еттита қурол магазини билан келган. Аввал ҳовлида ҳавога ўқ узган, кейин эса иккита синфхонани ўққа тутган. Дастлабки ўқ узилгандан сўнг, дарҳол тез ёрдам хизмати чақирилган.
Ҳалок бўлганлар орасида ҳужумни уюштирган ўсмирнинг ўзи, яна икки нафар ўқувчи ҳамда бир нафар ўқитувчи борлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳозирда Қаҳраманмараш прокуратураси ҳолат юзасидан тергов бошлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хурсаной Умарова 86 ёшида вафот этди
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг