Туркиядаги лицейда отишма юз берди, камида 16 киши жароҳатланди
Туркия жануби-шарқидаги лицейлардан бирида юз берган отишма натижасида камида 16 киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда TGRT телеканали.
Ҳодиса Шанлиурфа вилоятидаги касб-ҳунар лицейи биносида содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, отишмани 17-18 ёшлардаги ўсмир содир этган.
Ҳужумчи таълим муассасаси ҳудудига кириб, ички ҳовлида узун стволли қуролдан тартибсиз равишда ўт очган. Шундан сўнг у бино ичига бостириб кириб, отишмани давом эттирган.
Ўқувчиларнинг бир қисми деразалардан сакраб, бинони тарк этишга муваффақ бўлган. Воқеа жойига зудлик билан полиция махсус кучлари ва тиббиёт ходимлари етиб келган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумчи ушбу муассасанинг собиқ ўқувчиси бўлган. У ўз жонига қасд қилгани хабар қилинмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатор томонидан маҳаллаларда томорқачилик ва боғдорчиликни ривожлантириш ишлари ўрганилди
- Ёш парламент аъзолари форумида барқарор тараққиёт ва глобал ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди
- Сенатор талаба қизлар билан давлат хизматида аёллар иштирокини кенгайтириш масаласини муҳокама қилди
- Судьялар олий кенгаши таркибини сайлаш масаласи кўриб чиқилди
- Сенат қўмитасида киберхавфсизлик ва жиноятчиликка қарши янги чоралар кўриб чиқилмоқда
- Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг