Туркияда зилзила: 1 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳат олди
Фото: РИА Новости
Туркия шарқидаги Бингўл вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва 18 киши жароҳат олди. Бу ҳақда республика вице-президенти Фуат Октай маълум қилди.
Аввалроқ зилзила оқибатида 1 киши ҳалок бўлган ва тўққиз киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
«Зилзила натижасида 18 киши жабрланди. Улар орасида оғир аҳволда бўлганлар йўқ», - деди Октай журналистларга.
Унинг қўшимча қилишича, зилзиладан кейин унчалик катта бўлмаган 46 та зилзила бўлган. Табиий офат натижасида етказилган зарарни баҳолаш давом этмоқда.
Зилзила кучи 5,7 магнитудали ташкил этган.
Турк ОАВ хабарига кўра, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 17:24 Бингўл вилоятининг Қарлиова туманида кузатилган.
Ер силкинишлари Бингўлга қўшни Диёрбакир, Сиирт ва Эрзурум вилоятларида ҳам сезилди.
Бингўл вилояти губернатори Қодир Экинжининг сўзларига кўра, зилзила пайтида Қайнарпинар қишлоғида полиция бўлимининг иккита кузатув миноралари шикастланган, натижада уч нафар хавфсизлик хизмати ходими тан жароҳати олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг