Туркияда вирус ташувчи хавфли чивинлар пайдо бўлди

10:57 25 Сентябр 2020 Дунё
1050 0

Туркиялик мутахассислар мамлакатда Осиё йўлбарс чивинининг тез тарқалиш ҳолатини қайд этишди, деб ёзади Спутник.

Маълум қилинишича, Истанбулнинг катта туманларида хавфли ҳашаротларнинг тўпланиши аниқланди, улар илгари ҳудудда бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу турдаги чивинлар ўта мослашувчан.

“Бу чивинлар кун бўйи, айниқса, одамлар очиқ ҳавода бўлганда ҳужум қилади. У бошқа чивинларга қараганда анча тажовузкор, сариқ иситма ва Зика вируси каби касалликларни ташиши мумкин", — дейди Истанбул университети доценти Керем Этера.

Унинг сўзларига кўра, бу каби касалликларга чалиниш хавфидан ташқари, Осиё йўлбарс чивинининг чақиши аллергик реакцияни кучайтириб, узоқ вақт қичишиш ва қизаришни келтириб чиқаради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер