Туркияда V асрга оид Византия бронза тумор топилди

19:58 23 Ноябрь 2024 Дунё
467 0

Туркияда археологлар томонидан қадимги Византия Адрианопол аскарига тегишли бўлган V асрга оид бронза тумор топилди.

Туморда шоҳ Сулаймон тасвирланган. От устидаги ҳукмдор жинни найза билан уриши акс этган. Маржоннинг икки томонида қадимги юнонча ёзувлар сақланиб қолган.

Кулон ҳарбий бинода топилган ва эҳтимол Рим ёки Византия отлиқ аскарига тегишли бўлган. Буюк саркарда ҳисобланган подшоҳ Сулаймоннинг сурати кўпинча аскарлар томонидан тумор сифатида ишлатилган.

Археологларнинг фикрича, 1600 йиллик бу артефакт Византия аскарларининг диний эътиқодлари ва ҳарбий ҳаётига ойдинлик киритади. Илгари худди шундай заргарлик буюмлари Қуддусда топилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер