Туркияда туризм соҳасида ишлайдиган барча ходимлар тўлиқ эмланади

23:52 09 Апрель 2021 Дунё
1118 0

Туркиядаги туризм соҳасида ишловчи ходимларни тўлиқ эмлаш ишлари бошланди. Бу ишлар ушбу мамлакатнинг маданият ва туризм, соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Эмлаш дастури доирасида биринчи навбатда авиакомпаниялар ва аэропорт ходимлари, турар жой бинолари, сайёҳлик агентликлари ходимлари ҳамда профессионал гидлар эмланади. Бутун сайёҳлик соҳасида ишловчи ходимларни эмлаш ишлари жорий йилнинг ёз мавсумигача якунланади. 

«Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» доирасидаги вакциналаш дастури яқинлашиб келаётган ёз мавсуми учун халқаро саёҳатчиларни кутиб олиш ҳамда туризм ходимлари ва аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилган.

2020 йил июнь ойида «Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» ишга туширилгандан буён Туркия соғлиқ ва хавфсизлик бўйича қатъий кўрсатмаларга амал қилмоқда ва хавфсизликни таъминлаш учун барча чора-тадбирларини кўрмоқда. Мавсум очилишидан олдин Маданият ва туризм вазирлиги томонидан мамлакатдаги туризм хизматларининг йил давомида очиқ қолишини таъминлаш мақсадида туризм соҳаси ходимларини эмлаш дастурига киритиш ишлари бошланди. Эмлаш дастури Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Туризм ходимларини эмлаш дастури устувор йўналишларга мувофиқ ва «Хавфсиз туризмни сертификатлаш дастури» доирасида бошланди.

Covid-19га қарши курашиш ва дунёнинг энг хавфсиз жойларидан бири сифатида ўз мавқеини янада ошириш бўйича давомли саъй-ҳаракатлар доирасида Туркия дунёдаги биринчи ва энг муваффақиятли мисоллардан бири бўлган "Хавфсиз туризмни сертификатлаштириш дастури"га инвестиция киритишда давом этмоқда. Мамлакат сертификатлаш кўламини кенгайтириб, 30 ёки ундан ортиқ хоналарга эга бўлган меҳмонхоналар учун ушбу дастурни мажбурий қилди. Ҳозирги кунга қадар 8000дан ортиқ объектлар сертификатланган.

Мамлакат туристик саёҳатларда В шаклидаги тикланишни кутаётганлиги сабабли, эмлаш учун туризм ишчи кучи биринчи ўринга қўйилган. Туркия 2021 йилда соғлом ва хавфсиз сайёҳлик жойлари бўлишига ишонч ҳосил қилиш учун барча ҳаракатларни амалга оширмоқда ва халқаро саёҳатчилар учун хавфсиз саёҳат варианти сифатида энг яхши танловлардан бирига айланмоқчи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер