Туркияда ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик қўлга олинди
Туркияда ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинди. Бу ҳақда Истанбулдаги Бош консулхона матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, 40 ёшли хоразмлик Т. Р. ва 38 ёшли тошкентлик Ф. А. аниқланиб, ҳибсга олинган.
— Ушбу шахслар Ўзбекистон ИИВ ходимлари томонидан қабул қилиб олинди ва суд олдида жавоб беришлари учун мамлакатимизга қайтарилди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда Ўзбекистонда жиноят содир этиб, Туркия ҳудудида яшириниб юрган бошқа шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ва ҳуқуқий чоралар давом эттирилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг