Туркияда ноёб астрономик диск топилди

14:45 01 Октябр 2020 Дунё
1046 0

Туркиялик археологлар мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида уч ярим минг йиллик тарихга эга қадимий қуёш дискини топишди.

Тракя университетининг санъат тарихи кафедраси мудири Энгин Бексачнинг матбуотга маълум қилишича, диск тошдан ясалган бўлиб, ёши уч ярим минг йилдан кам эмас.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу топилма маҳаллий аҳолининг астрономияни ўрганганлиги, Ой ва Қуёшнинг ҳаракатини шу каби мосламалар ёрдамида кузатганлигини исботлайди.

Маълумот ўрнида, яқиндагина мамлакатда тўрт минг йил олдин қурилган фабрика топилгани ҳақида маълум қилинган, қайта тиклаш ишлари Туркиянинг Денгизли провинциясидаги тепаликда бўлиб ўтган ва у ерда аксессуарлар, матолар ишлаб чиқарадиган қурилмалар, шунингдек, қўл дастгоҳи ҳамда эски тегирмон аниқланган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер