Туркияда ҳарбий самолёт тоққа урилиб, 7 киши ҳалок бўлди
Туркия ички ишлар вазирлигига қарашли ҳарбий разведка самолёти Ван вилоятида ҳалокатга учради. Ҳодисада етти киши, жумладан, икки учувчи ҳалок бўлди.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг маълум қилишича, ҳалокат 15 июль куни маҳаллий вақт билан соат кечки ўн бирларда содир бўлган. Ван ва Ҳаққари вилоятларида кузатув ишларини амалга оширган самолёт денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда, Артос тоғига урилгани аниқланди.
Бортдагилардан ҳеч бири тирик қолмаган, уларнинг барчаси ҳарбийлар эди.
Самолёт учувчилари охирги марта соат 22:32 да алоқага чиққан, соат 22:45 да эса радардан ғойиб бўлган, учувчилар билан алоқа ўрнатишнинг иложи бўлмаган.
Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу зудлик билан Ванга етиб борган. Айни дамда суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг