Туркияда дунёдаги энг қадимий мозаика топилди
Фото: news.liga.net
Топилма рангли тошлардан ясалган бўлиб, хеттларнинг қадимги шаҳри жойлашган ҳудуд дея тахмин қилинаётган ерда олиб борилган қазишмалар пайтида аниқланган. Бу ҳақда “bigasia.ru” маълум қилди.
Мозаика учта алоҳида майдонга ажратилган бўлиб, уларнинг ҳар бирида бир нечта учбурчаклар мавжуд. Олимларнинг фикрига кўра, ушбу артефакт милоддан аввалги 21-асрдан 16-асргача бўлган муддат оралиғида яратилган бўлиши мумкин.
Маълумот ўрнида, илгари энг қадимги мозаика жанубий Кичик Осиёда топилган ва милоддан аввалги 9-асрга тегишли артефакт деб ҳисобланилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг