Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошиши мумкин — БМТ
Foto: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ўринбосари Мартин Гриффитс Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлари сони бугунги кунга нисбатан икки баравар ошиши мумкинлигини айтди.
Айни пайтда Туркияда ҳалок бўлганлар сони 29 605 кишини, Сурияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра 8,5 мингга яқин кишини ташкил этмоқда.
Гриффитснинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятни тўғри баҳолаш қийин, чунки бинолар вайроналарини тўлиқ текшириш ва қурбонлар сонини ҳисоблаш зарур.
«Аммо ишончим комилки, бу икки баравар кўпаяди ёки ундан ҳам сезиларли даражада ошади. Бу даҳшатли. Табиат жуда шафқатсиз тарзда зарба беради. Бу вайроналар тоғлари ҳали ҳам одамларни ушлаб туриши, уларнинг баъзилари ҳали ҳам тириклиги ҳақида ўйлаш даҳшат», дейди Гриффитс.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг