Туркия ва Хитойнинг йирик энергетика компаниялари Ўзбекистонда юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуради

14:17 27 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
930 0

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Тошкент ва Сирдарё вилоятларида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ўтказилган халқаро тендер савдолари якунланиб, ғолиб компаниялар аниқланди.

Унга кўра, Туркиянинг “ŞA-RA ENERJĪ Īnşaat, Ticaret ve Sanayi A.Ş» компанияси узунлиги 213 км бўлган 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича тендер ғолиби деб топилди.

Шунингдек, Хитой Халқ Республикасининг «Xian Electric Engineering Co., Ltd» компанияси узунлиги 72 км бўлган 500 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш бўйича ғолиб деб топилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер