Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Россияга, эртага Украинага ташриф буюради
Фото: AFP
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли чоршанба куни Россияга, пайшанба куни эса Украинага ташриф буюради. Бу ҳақда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон айтиб ўтди.
16 март куни Россия Федерацияси ва Туркия ташқи ишлар вазирлари Москвада ўсиб бораётган санкциялар босими шароитида савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.
Ушбу хабарни Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам тасдиқлади.
«16 март куни Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги кенг кўламли масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш учун Москвага ташриф буюради», дейилади Россия ТИВ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг