Туркия қирғоқлари яқинида юк ташувчи кемада портлаш содир бўлди

23:13 25 Декабрь 2022 Дунё
1453 0

Фото: Reuters

Қора денгизнинг Туркия қирғоқлари яқинида юк кемасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «Ал-Ҳадас» телеканалига хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Экипаж аъзолари қутқарув хизматига қўнғироқ қилишга муваффақ бўлишган. Кемада бўлган 16 киши касалхонага ётқизилган. Кема капитани бедарак йўқолганлар рўйхатида экани айтилмоқда.

Маълум қилинишича, юк кемаси Панама байроғи остида Трабзон портига кўмир олиб келаётган эди. Экипажнинг аксарияти мисрликлар бўлган. Кема экипажи орасида Албания, Грузия ва Украина фуқаролари ҳам бўлган. Кема капитанини қидириш давом этмоқда.

Аввалроқ, Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг провинциясида ёқилғи ташувчи автомашинанинг портлаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган эди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилишган, бироқ тез орада танкер портлаб кетган, натижада бир неча киши, жумладан, қутқарувчиларнинг ўзлари ҳам ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер