Туркия коронавирус пандемиясининг иккинчи «тўлқини»ни эълон қилди

09:06 19 Октябр 2020 Дунё
719 0

18 октябрь куни Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 1815 нафарга кўпайган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу жорий йил 8 майидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Туркия соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, мамлакатда коронавирус пандемияси иккинчи юқори чўққиси кузатилмоқда. Мамлакатда янги ҳолатлар ва ўлим кўрсаткичлари яна оша бошлаган.

«Бугун (18 октябрь) 1815 та янги ҳолат тасдиқланди ва 72 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди. Шундай қилиб, мамлакатда ушбу инфекция билан зарарланганларнинг умумий сони 347 493 кишига етди. Касаллик асоратлари оқибатида 9296 киши вафот этди. Касалликдан тузалганлар сони 304 003 киши ташкил этмоқда», дейилади вазирлик маълумотида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер