Туркия фуқароси 14 ойдан бери «COVID-19»дан қутила олмаяпти
Иллюстратив фото
Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшовчи Музаффер Каясан коронавирус юқтириб олиб, 14 ойдан бери карантинда қолмоқда. Чунки Каясан топширган барча тестлар унда ҳамон касаллик борлигини кўрсатмоқда.
Манбага кўра, Музаффер Каясан 2020 йилнинг ноябрь ойида коронавирусга чалинган. Ўшандан бери 78 марта тест топширди ва уларнинг барчасида ҳамон унинг организми касалликдан халос бўлмаганини кўрсатди. Карантинда қолишдан чарчаган эркак ёрдам сўраб расмийларга мурожаат қилди.
У уч йил аввал суяк илиги кўчириб ўтказиш операциясини бошидан ўтказган.
«Олимлар ва шифокорлардан сўрасак улар лейкемия билан касалланганлигим туфайли менинг иммун тизимим заифлашганини айтишди ва улар дори-дармонлар билан ўн тўрт ойдан бери менинг ҳаётимни қўллаб-қувватлашмоқда. Бу жуда мураккаб жараён», дейди Каясан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг