Туркия Арманистон самолётлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди

22:25 07 Май 2023 Дунё
1218 0

Иллюстратив фото

Туркия арман расмийларининг учинчи давлатларга парвозлари учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди.

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли "24ТВ" телеканали билан суҳбат чоғида маълум қилди. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, бу Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг самолётига ҳам тегишли.

"Ҳар куни Туркия ҳаво ҳудуди орқали парвозлар амалга оширилади. Энди биз ёпдик. Қораденгиз Иқтисодий Ҳамкорлиги Парламент Ассамблеяси йиғилишига [Анқарада] Арманистон парламенти спикери келди. Биз саммитга мезбонлик қилганимиз учун делегация аъзосига ҳаво маконини ёпишнинг иложи бўлмади", дейди вазир.

Шу йилнинг 3 май куни Туркия ташқи ишлар вазири мамлакат расмийлари Арманистон учун ҳаво ҳудудини учинчи давлатларга парвозлар учун ёпганини маълум қилди.

"Зарурат бўлса, мамлакатимизга самолётларни киритамиз, лекин Арманистон томонидан Туркия ва Озарбайжонга қарши провокациялар давом этар экан, самолётлар ва шахсий лайнерларнинг ҳаво ҳудудимиз орқали ўтишига рухсат бермаймиз", дейди вазир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер