«Туркистон» метро бекатида тутун чиқди
Тошкентдаги «Туркистон» метро бекатида тутун пайдо бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 14 январь куни соат 18:12 да содир бўлган. Тутунга электр токининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасадди ташкилотлар билан биргаликда хавфни бартараф этди.
Қайд этилишича, қурбонлар йўқ, ҳозирда метро ҳаракати режа бўйича давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг