“Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивали 11-15 июль кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади

10:51 04 Июль 2023 Жамият
465 0

Фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ҳам ташкил этилади.

Тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Асосий тадбирлар Қўқон университети ҳудудида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган халқаро фестивалга Республикамизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Туркиядан жами 200 нафардан зиёд фаол ёшлар ва талабалар таклиф этилган.

Фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этнос порт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ҳам ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер