Туристик фирмалар учун чекловлар жорий этилгани ҳақидаги хабарлар рад қилинди
«Uzbekistan Airports» зиёрат турларини ташкил этувчи туристик фирмалар ва йўловчиларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар киритилмаган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентдан Саудия Арабистонига саёҳат уюштирувчи компанияларга айрим чекловлар киритилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.
«Toshkent aeroporti» ва «Uzbekistan Airports» бошқарув компанияси томонидан туристик фирмалар ва йўловчиларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар киритилмаган», дейилади компания хабарида.
Таъкидланишича, авиачиптага эга барча йўловчилар тегишли рейсларга ўз вақтида рўйхатдан ўтказилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг