Тунги рейдда «тутилганлар»

12:25 19 Ноябрь 2020 Жамият
1082 0

Гарчи, республикамизда карантин қоидалари юмшатилган бўлса-да, пандемия хавфи ортда қолгани йўқ. Бу эса жойларда карантин қоидаларига қатъий амал қилишни талаб этади. Афсуски, кўпчилик юртдошларимиз бу борада эътиборсизликка йўл қўймоқдалар. Қўрғонтепа тумани ички ишлар бўлими томонидан ана шундай қоидалар устуворлигини ўрнатиш мақсадидаги рейдлар давом этмоқда. Бу гал тунги вақтда ўтказилган рейд давомида бемақсад юрган фуқаролар, иш вақтидан ташқари пайтда хизмат кўрсатаётган савдо дўконлари сотувчилари, кўнгилочар масканлар эгалари огоҳлантирилдилар.

— Уч-тўрт улфат кўчада гаплашиб ўтириб, вақт алламаҳал бўлганини сезмай қолибмиз, — дейди Қўрғонтепа туманидаги «Наврўз» МФЙ да истиқомат қилувчи ўсмир йигит А. Б. — Ички ишлар ходимлари кечки соат 10:00 дан кейин кўчада бемақсад юриш мақсадга мувофиқ эмаслигини, мажбур ҳолатларда кўчага чиққанда ҳам карантин қоидаларига амал қилишимиз шартлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Тун бўйи ўтказилган тадбир давомида 50 нафар қўрғонтепаликлар огоҳлантирилдилар.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер