Тунги клубда бир неча кишини калтаклаган шахс Қозоғистондан экстрадиция қилинди

16:26 21 Март 2025 Жамият
417 0

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкентдаги тунги клубда шеригини ҳимоя қилишга уринган эркак аёвсиз калтакланиши оқибатида комага тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жиноятни содир этган эркак терговдан қочиб, қўшни Қозоғистонда қўлга олинганидан сўнг, Тошкентга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Билдирилишича, ҳозирда Акмал Шукуров Қозоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига экстрадиция қилинган ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

«Мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари тўлиқ ва холисона олиб борилиб, қонун устуворлиги ва жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланади», дейилади ИИББ хабарида.

Муштлашув жорий йилнинг 16 март куни тунги соат 02:30 ларда Яккасарой туманида жойлашган ресторанлардан бирида юз берган. Унда 30 ёшли А.Ш. ўзининг 40 ёшли таниши Х.А. билан тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашган. Бу вақтда 35 яшар Б.А. уларни ажратишга ҳаракат қилган, бироқ А.Ш. уни уриб, тан жароҳати етказган.

Оқибатда Б.А. «бош мия жароҳати, ўнг юзидан лунжи йиртилган жароҳати ва спиртдан заҳарланиш» ташхиси билан шифохонага олиб борилган.

Ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер