«Тун-ироқ» маҳалласи кўздан йироқми?
Фото: Халқ сўзи
Бухоро вилояти Когон тумани «Тун-ироқ» маҳалла фуқаролар йиғини учун бошпана вазифасини ўтаётган жойни кўрган киши «Мабодо, ўтган асрнинг 50 йиллари ҳақида кинофильм олингудек бўлса, бу ер энг яхши декорация вазифасини бажарган бўлур эди», дейиши аниқ. Ҳар ҳолда бизнинг хаёлимиздан мана шу ўйлар ўтди.
Бу бежизга эмас. Маҳалла фуқаролар йиғини ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида ёғочдан қурилган бинода фаолият юритмоқда. Нураб, тутдай тўкилиб бораётган бу бошпанада ишлаётган ходимларнинг сабр-тоқатларига балли! Айниқса, ёғин-сочинли кунларда қийин. Маҳалладан у ёки бу масалада кўмак сўраб келганларчи, дерсиз. Улар қандай хулосага келишади? «Маҳалламизнинг ўзи ёрдамга муҳтож экан», дея афсусланишади, тамом-вассалом.
Айтмоқчи, ҳудудда кейинги бир-икки йил ичида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаби учун қўшимча бино, шифо маскани қад ростлади. Аҳоли марказлаштирилган ичимлик сув таъминотидан баҳраманд бўлди. Аммо маҳаллага янги бино қурилиши масаласида муз ўрнидан жилмаяпти. Ваъда беришган, албатта. Аммо қуруқ ваъда билан иш битармиди?! Ёки мутасаддилар «Тун-ироқ» туманнинг энг чеккасида, кўздан йироқ, деган ўй билан юришибдимикан?
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг