Туманда тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилашга 60 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Туманда тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилашга 60 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлди. Мутасаддиларга тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сайхунобод ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлидан ҳар куни 20 мингдан зиёд автомобиль ўтади.
Бу имкониятни ишга солиш учун “Ўрикзор”, “Гулистон”, “Нурли йўл”, “Бахмалсой”, “Фаровон” маҳаллаларидаги 9 гектар майдонда 40 та хизмат кўрсатиш объекти, 1 та меҳмонхона ва 1 та логистика маркази ишга туширилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг