Туман ҳокими эзгу ташаббусга бош бўлди

18:03 02 Ноябрь 2022 Жамият
675 0

Фото: Халқ сўзи

Гап шундаки, Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокими фармойиши асосида ҳокимлик биноси қошида замонавий кутубхона ташкил этилди.

Шу мақсадда маърифат масканига «Фарғона китоб олами» МЧЖдан қонун ижодкорлиги, иқтисод ва ҳуқуқ, сиёсатшунослик, замонавий давлат бошқаруви каби муҳим соҳаларга оид китоблар, ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, маданий тарихимизни акс эттирувчи асарлардан иборат қарийб 400 номдаги энг сара адабиётлар харид қилинди.

2023 йилнинг дастлабки чорагида кутубхона фондини бойитиш учун яна 20 млн. сўм маблағ ажратилиши ҳамда 450 номдаги янги китоблар харид қилиниши кўзда тутилмоқда.

— Инсон қайси соҳа ёки вазифада меҳнат қилишидан қатъи назар, китоб ўқиши, мунтазам равишда мутолаа завқидан баҳраманд бўлиб бориши керак, — дейди Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Ҳусаинов. — Айниқса, ҳокимлик тизимида ишлайдиган мутахассисларда ушбу кўникма яхши шаклланган бўлса, бу иш фаолиятида жуда ҳам қўл келади.

Шунинг учун кутубхона фондини йилдан-йилга кенгайтириб бориш ва туманда китобхонлик даражасини юксалтиришни мақсад қилганмиз.

 

Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер