Цукерберг "Facebook“, ”Instagram“ ва ”WhatsApp" фаолиятидаги узилишлар туфайли бир неча миллиард доллар йўқотди

00:57 05 Октябр 2021 Дунё
1234 0

Фото: Reuters

"Facebook“ бош директори Марк Цукерберг ”Facebook“, ”Instagram“ ижтимоий тармоқлари, шунингдек ”WhatsApp“ мессенжери фаолиятидаги узилишлар туфайли 6,6 миллиард доллар йўқотган. Бу ҳақда ”Forbes" нашри хабар бермоқда.

Миллиардер, шунингдек, хизматлари бузилганидан сўнг сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида олтинчи ўринга тушиб кетди. NASDAQ фонд биржасининг маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 00:00 ҳолатига кўра, "Facebook" акциялари деярли 20 долларга (5,63 фоиз) арзонлашган.

4 октябрь бутун дунё бўйлаб "WhatsApp“ мессенжери, шунингдек, ”Facebook“ ва ”Instagram" ижтимоий тармоқлари ишидаги узилишлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

Минглаб фойдаланувчилар иловаларга кира олишмаётганидан шикоят қила бошлади. Шундан сўнг компания муаммоларни бартараф этиш устида иш олиб борилаётганини айтди.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер