Ўзбекистонда цемент нархи арзонлашиши кутилмоқда

20:27 03 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
4483 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг бир қатор моддаларига қўшимча киритиш таклиф қилинмоқда.

Хусусан, кодекснинг 337 ва 452-моддаларига 2021 йил 1 октябрдан бошлаб цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарга белгиланган 20 фоизлик фойда солиғи ставкасини 15 фоизга пасайтириш, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки бараварга камайтириш таклиф қилинмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда қурилиш материаллари истеъмолчилари бўлган аҳолининг даромадлари ошишига хизмат қилади.

Қизғин муҳокамалардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер