Транспорт вазирлигида тадбиркорлар билан давра суҳбати ташкил этилди
Жорий йилнинг 25 июль куни Транспорт вазирлигида транспорт-логистика йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Тадбир доирасида транспорт-логистика йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларни қийнаётган масалаларга тўхталиб ўтилди, уларни ечими юзасидан Солиқ қўмитаси вакиллари тавсиялар билан бўлишдилар. Шуни қайд этиш лозим, бугунги кунда транспорт логистика йўналишида иш юритаётган тадбиркорлар фаолиятида вужудга келаётган муаммоли масалаларнинг ечими юзасидан Транспорт вазирлиги мунтазам равишда амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг