Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди
12 сентабрь куни Транспорт вазири Илхом Махкамов Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари Д.Зверев билан учрашув ўтказди. Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Жумладан, халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома бланкалари сонини кўпайтириш, икки давлат шаҳарлари ўртасидаги рейслар частотасини ошириш ва Тошкент — Жанубий-Сахалинск янги йўналишини очиш, мамлакатлар ўртасида Ўзбекистон – Туркманистон – Каспий денгизи – Россия мультимодал йўналишида экспорт-импорт юк ташувларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг