Трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳаси муҳокама этилди

15:11 07 Февраль 2024 Жамият
221 0

Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон ва Қатар транспорт вазирликлари ва темир йўл маъмурияти раҳбарияти иштирокида тўрт томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда трансафғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақасида транспорт алоқалари ва савдо муносабатларини ривожлантиришда ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши муҳим аҳамият касб этади.

Музокараларда делегациялар лойиҳанинг турли жиҳатларини, жумладан, молиялаштириш механизмлари, қурилиш масалалари, техник тафсилотларни муҳокама этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер