Трампнинг маслаҳатчисида коронавирус аниқланди

22:44 05 Июль 2020 Дунё
1137 0

Фото: rbc.ru

АҚШ президенти Доналд Трампнинг сайловолди кампанияси учун маблағлар йиғишга масъул маслаҳатчиси Кимберли Гилфойл коронавирусга чалинди.

«Тест натижаси мусбат чиққанидан кейин Кимберли зудлик билан изоляция қилинди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ташхисни тасдиқлаш учун яна бир марта текширувдан ўтади», — деди Трампнинг сайловолди штаби молиявий қўмитаси раҳбари Серхио Гор.

Унда коронавирус Жанубий Дакотада, Трамп иштирокидаги тадбир олдидан аниқланган, деб ёзади CNN ўз манбасига таяниб.

Яна бир манбанинг айтишича, Гилфойл охирги вақтларда президент билан мулоқотда бўлмаган, аммо июнь охирида Трамп иштирокидаги тадбирларда қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер