Трампнинг махсус элчиси Путин билан учрашмоқчи
Фото: Reuters
Трампнинг махсус элчиси Стив Уиткофф шу ҳафта Владимир Путин билан музокаралар олиб бориш учун Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Bloomberg» ва «Reuters» ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.
«Унинг сафари Украина расмийлари, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Саудия Арабистонидаги миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолтц ўртасидаги учрашувларга тўғри келади», — деб ёзмоқда «Bloomberg».
«Axios» журналисти Уиткоффнинг учрашув жадвалига эътибор қаратиб, Россия президенти билан музокаралар 13 март куни бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг