Трампни вакили тарк этмоқда
архив фото
АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби Стефани Гришэм истеъфога чиқиб, биринчи хоним Мелания Трампнинг офисига ишга ўтади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати тарқатган баёнотида айтилган.
«Мен Стефани жамоага янги ролда ташриф буюрганидан мамнунман. Стефани маъмуриятдаги илк иш кунидан бошлаб ўзини ҳақиқий етакчи эканлигини исботлади, у аппаратнинг ажойиб раҳбари бўлади», деди Мелания Трамп.
Кадрлар ўзгаришининг сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Гришам 2019 йил июнь ойидан бери Трампнинг матбуот котиби бўлиб ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг