Трамп НАТОни Украина можаросида ҳаракатсизликда айблади

21:18 14 Апрель 2022 Дунё
1088 0

Фото: Reuters

«НАТО Украинадаги қон тўкилишини олдини олиш бўйича ўз миссиясини бажара олмади, бу можарода тўлиқ ҳаракатсизлик кўрсатди», дейди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. 

Собиқ президентдан Украинада содир этилган иддао қилинган ҳарбий жиноятларни Россиянинг «ваҳшийликлари» натижаси деб ҳисоблаш мумкинми, деган саволга жавоб беришдан бош тортди ва айбни НАТО зиммасига юклади.

«Ўйлайманки, 100 йилдан кейин одамлар орқага қараб: биз чекиндик, НАТО чекинди, кўп жиҳатдан мен иттифоқни қоғоздаги йўлбарс деб атаган бўлардим», дейди АҚШнинг собиқ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, агар у ҳозир Оқ уйда бўлганида, Украина можароси ҳеч қачон рўй бермасди. Яъни унинг Россия президенти Владимир Путин билан яхши муносабатлари инқирознинг олдини олишга ёрдам берган бўлар эди.

Маълумки, 24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Донбассни ҳимоя қилиш учун «махсус ҳарбий операция» бошлади. Шундан сўнг Россия ҳарбий кучлари Украина ҳудудига киритилди.

Бунга жавобан Украина Россия билан дипломатик алоқаларини узди. Кўплаб давлатлар Россияга, жумладан, Европа Иттифоқи мамлакатлари, АҚШ Россия президенти Владимир Путин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров каби бир қатор расмийлар, шунингдек, тадбиркорлар ва журналистларга қарши санкциялар киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер