Трамп музокаралар муваффақиятсиз якунланса, АҚШ Эронга зарба беришни қайта бошлашини маълум қилди

20:12 11 Апрель 2026 Дунё
544 0

АҚШ Президенти Дональд Трамп агар музокаралар муваффақиятсиз якунланса, Вашингтон Эронга зарба беришни қайта бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда у New York Post нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Бизда «қайта юклаш» жараёни кетмоқда. Биз кемаларимизни энг яхши ўқ-дорилар ва тарихдаги энг яхши қуроллар билан тўлдирмоқдамиз — улар аввал уларни яксон қилганимизда ишлатганларимиздан ҳам яхшироқ. Агар келишувга эриша олмасак, биз уларни жуда самарали тарзда қўллаймиз», — деб таъкидлади Америка етакчиси.

АҚШ ва Эрон музокаралари 11 апрель куни Исломободда (Покистонда) бўлиб ўтади. Улар Тошкент вақти билан соат 17:00 дан кейин бошланади.

Америка делегациясига АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс раҳбарлик қилмоқда. Делегация таркибидан президент Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ва унинг куёви Жаред Кушнер ўрин олган. Делегация Исломободдаги авиабазага АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита самолётида келиб қўнди.

Парламент спикери Муҳаммад-Бақир Қолибоф ва Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи бошчилигидаги Эрон делегацияси эса бироз аввалроқ етиб келган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер