Трамп ҳали ҳам Украинани қўллаб-қувватлайди — НАТО бош котиби
НАТО бош котиби Марк Рютте АҚШ Украинани қўллаб-қувватламай қўйиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни рад этди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп Украинани мустақил ва суверен давлат сифатида қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
Журналистлар Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида НАТО бош котибини саволга тутиб, Трамп ҳали ҳам Украинани қўллаб-қувватлаяптими, деб сўрашди.
Бунга жавобан Марк Рютте АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашига ҳеч қачон шубҳа қилмаслигини айтган. Шунингдек у, НАТО Украинадаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини ҳам қўшимча қилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг