Трамп Буюк Британияга ноқонуний мигрантларга қарши армия жалб қилишни маслаҳат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия ҳукуматига ноқонуний миграцияга қарши курашда армия кучларини жалб қилиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
— Бизда миллионлаб одамлар ҳеч қандай назоратсиз, текширилмасдан чегарадан ўтиб келди. Бунга сабаб — Байден администрацияси. Аммо сўнгги уч ой ичида бирорта ҳам киши ноқонуний равишда мамлакатимизга кира олмади, — деди Трамп Британия бош вазири Кир Стармер билан ўтказилган матбуот анжуманида.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, Буюк Британия қирғоқларига Ла-Манш бўғози орқали қайиқда етиб келаётган мигрантлар оқимини у дарҳол тўхтатган бўларди.
— Бу қандай усулда амалга оширилиши муҳим эмас: армия жалб қиласизми ёки бошқа чораларни қўллайсизми? Муҳими, ноқонуний миграция мамлакатларни ичидан емиради, — деди Трамп.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг