Трамп Байденга қарши иш ва сайловларни текшириш учун махсус маслаҳатчи тайинламоқчи
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп президентликка номзод Жо Байден ва унинг ўғли Хантер Байденга қарши ишни тергов қилиш учун махсус маслаҳатчи тайинламоқчи.
Бу ҳақда "The Wall Street Journal" манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Трамп штаби раҳбари Марк Медоузнинг айтишича, сиёсатчи махсус маслаҳатчисини АҚШ президентлик сайловларида фирибгарлик ҳолатларини текширишга ҳам жалб қилмоқчи.
Айрим ОАВнинг хабар беришича, Оқ уй раҳбари ўзининг яқинларидан бирига шундай одамни топиш тезлаштириш буюрган.
Манбага кўра, Трамп АҚШ Бош прокурори Уилям Баррнинг Байденга қарши молиявий суд ишларини олиб бориш бўйича ҳаракатларидан норозилигини билдирди.
Шунингдек, Трамп Байден президент этиб тайинланса, унинг маъмурияти суд жараёнини яшириши мумкинлигидан хавотирда эканлигини таъкидлаган.
3 ноябрь куни АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги президент, республикачи Дональд Трамп кураш олиб борди.
7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари — "ABC News", "FOX News", "CNN", "AP" вa "NBC" АҚШ президенти сайловларида демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
Шу муносабат билан қатор давлат раҳбарлари, жумладан, БМТ Бош котиби ҳам Байденга табрик йўллади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг