Трамп: АҚШнинг Эронда 3,5 мингта нишони қолди
Америка қўшинлари Эронда яна 3,5 мингдан сал кўпроқ нишонни йўқ қилиши керак. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди, унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.
— Бизда 3 554 та нишон қолди, бу [йўқ қилиш] анча тез амалга оширилади, — деди Америка етакчиси Майамидаги инвестиция форумида.
Бундан олдин Пентагон Эронга «ҳал қилувчи зарба» бериш вариантларини ишлаб чиқаётгани маълум бўлган эди.
АҚШ ҳарбийлари, шунингдек, Эрон ҳудуди ичкарисига қараб илгарилашни назарда тутувчи қуруқликдаги операциялар режасини ҳам тайёрлаб қўйган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг