Трамп АҚШ суд тизимини коррупцияда ва Байден оиласини ҳимоя қилишда айблади

01:31 03 Июнь 2023 Дунё
1030 0

Фото: Reuters

Трамп судни Байден ўғлининг ноутбук иши бўйича икки томонлама стандартларда айблади

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп мамлакат суд тизимини икки томонлама стандартларда айблаб, ўзига нисбатан таъқибларни Американинг амалдаги етакчиси Жо Байденнинг оиласи устидан олиб борилаётган тергов билан қиёслади. Бу ҳақда у “Fox News“ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Байден оиласи “бир томонлама, жуда адолатсиз тизим” томонидан ҳимояланган. Бу ўринда Хантер Байден ноутбукининг иши бўйича олиб борилган тергов собиқ президент томонидан танқид қилинди.

“Бу жиноятни кўрсангиз, ноутбукда жуда кўп нарса бордек туюлади. Бу жуда даҳшатли... ва шунга қарамай, улар ҳеч нарса қилишни хоҳламайдилар”, дейди Трамп.

Унинг фикрича, агар ҳуқуқ-тартибот идоралари президент ўғлининг ноутбукидаги маълумотларни ўқиб чиққанида, тергов аллақачон тугаган бўларди.

“Бундай коррупция бўлган мамлакатда қонун ва тартиб бўлиши мумкин эмас”, дейди Трамп.

Аввалроқ, АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Суд-ҳуқуқ қўмитаси президент Жо Байден штабини сайлов олдидан унинг ўғли Хантернинг ноутбуки билан боғлиқ воқеани яширишга уринганликда айблаган эди. Кичик Байденнинг ноутбукида Хантернинг қуроллар, гиёҳванд моддалар ва қизлар билан суратлари, шунингдек, вояга етмаганлар билан ёзишмалари борлиги ва улар 2019 йилда ФҚБга қўлига тушгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер