Трамп АҚШ Эрон электр тизимини бир соат ичида йўқ қилиши мумкинлигини айтди

21:03 12 Март 2026 Дунё
483 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Ислом республикасига қарши жанговар ҳаракатлар авж олган тақдирда, Эрон электр энергетика тизимини бир соат ичида йўқ қилиш билан таҳдид қилди. Унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.

— Биз Теҳрон ва бошқа ҳудудларга зарба беришимиз мумкин. Агар бу содир бўлса, улар учун мамлакатни қайта тиклашнинг деярли имкони бўлмайди. Лекин биз буни хоҳламаймиз, — деди Америка етакчиси журналистларга.

Республикачининг қўшимча қилишича, АҚШ айни дамда Эроннинг электр тизимига ҳам зарба беришга қодир.

— Биз уларнинг электр тизимини бир соат ичида чилпарчин қилишимиз мумкин. Уни қайта тиклаш учун эса уларга 25 йил керак бўлади, — деб таъкидлади Трамп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер