Трамп 2028 йилги президентлик сайловлари учун Вэнс ва Рубио ўртасида танлов қилишга уринмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятининг икки вакили — вице-президент Жей Ди Вэнс ёки Давлат котиби Марко Рубиодан қайси бирини 2028 йилги сайловларда Республикачилар партиясидан потенциал номзод сифатида қўллаб-қувватлашни ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда WSJ нашрига таяниб ТАСС хабар бермоқда.
Мар-а-Лагодаги гольф-клубида ҳомийлар учун ташкил этилган тадбирда Америка етакчиси меҳмонлардан кимни қўллаб-қувватлаши кераклигини — Вэнсними ёки Рубиони — сўраган. Таъкидланишича, меҳмонлар Рубиони қаттиқроқ олқишлаганлар.
Рубио ва Вэнсга яқин манбалар уларни дўст деб ҳисоблашади. Рубио оммавий равишда ва шахсий суҳбатларда 2028 йилги президентлик пойгасида фаворит ҳисобланган Вэнс билан рақобатлашиш нияти йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
WSJ маълумотларига кўра, Трамп борган сари Рубиога кўпроқ ишониб бормоқда. У ўз маслаҳатчиларига Давлат котибининг президентлик пойгасида ғалаба қозониш имкониятлари юқори эканини айтган.
Трампнинг янги муддати бошланганидан бери АҚШ ташқи сиёсатининг фаоллашгани Рубиони Оқ уйдаги энг муҳим қарорларни қабул қилишда асосий фигурага айлантирди ва президент тез-тез ундан маслаҳат сўраб туради.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг