Тожикистонда Қирғизистоннинг хатти-ҳаракатлари «тажовузкорлик ҳаракати» сифатида баҳоланди
Қирғизистон ҳарбийларининг халқаро стандартларга номувофиқ ҳаракатлари «тажовузкорлик ҳаракати» ҳисобланади. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратурасида томонидан маълум қилинди.
«Бир давлат томонидан бошқа мамлакатнинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши қурол ишлатилиши БМТ Устави ёки бошқа халқаро шартномаларга зид бўлган «тажовузкорлик ҳаракати» сифатида қаралади», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, яна бир «тажовузкорлик ҳаракати» бошқа давлатга қарши қурол ишлатиш учун қуролланган тўда ёки гуруҳларни жўнатиш бўлган.
Аввалроқ Тожикистон Бош прокуратураси икки мамлакат чегарасидаги можаро муносабати билан бир гуруҳ қирғиз ҳарбий хизматчиларига қарши жиноий иш қўзғатган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида тожик томони ўз ҳудуди деб ҳисоблаган «Бош» сув тақсимлаш пункти ҳудудида маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юзага келган эди. Кейин у қуролли тўқнашувга айланиб кетди ва оқибатда 40 нафарга яқин одам ҳалок бўлди, 200 дан ортиқ одам жароҳат олди.
Олдинроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров ушбу можарога муносабат билдириб, Қирғизистоннинг ҳудудий яхлитлигига таҳдид ҳақида гапириб ўтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг