Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

22:31 25 Май 2020 Дунё
1303 0

Фото: РИА Новости

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 3,1 мингга етди, деб хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази.

“Сутка давомида COVID-19 беморлари сони 171 кишига ошиб, 3100га етди, вафот этганлар сони 46 нафар“, — деб маълум қилди вазирлик вакили.

Унинг сўзларига кўра, 1395 киши соғайган.

Вазирликнинг маълумот беришича, ҳозирда 2773 киши тиббий кузатув остида бўлиб, охирги суткада 232 кишига уйига жавоб берилган.

Касалхоналарда коронавирусга чалинганларни кузатиш ва даволаш билан 7,5 мингдан ортиқ шифокор ва 25 минг нафар ҳамшира шуғулланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер