Тожикистонда коронавирусдан бир суткада 6 киши вафот этди
Фото: asiaplustj.info/ru
Тожикистонда бир суткада коронавирус юқтирганлар сони 90 нафарга ошиб, жами 612 кишини ташкил этмоқда. Касалликдан вафот этганлар сони 6 нафарга ошиб, жами 20 кишига етди.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мамлакатда 4 738 киши касалхонада бўлиб, охирги суткада 420 киши коронавирусдан гумонланиб касалхонага олинган.
Шунингдек, 522 кишига касалхонадан уйига жавоб берилган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат 30 апрель куни кузатилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг