Тожикистон Осиё чемпионатида ўйнайди, Туркманистон эса йўқ

10:18 01 Апрель 2026 Спорт
199 0

Кеча, 31 март куни Осиё кубоги 2027 мусобақасининг саралаш босқичи доирасида ўтказилган баҳсда Тожикистон терма жамоаси ўз майдонида Филиппин термасига қарши куч синашди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ўйинда киритилган голларга Тожикистон томонидан Шериддин Бобоев муаллифлик қилди. Филиппин термасининг голи эса Рафаел Обермаир ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа учрашув дуранг билан якунланди. Аммо, гуруҳда Филиппин билан бир хил очко тўплаган Тожикистон терма жамоаси тўплар нисбати эвазига Осиё чемпионати мусобақасининг асосий босқичига йўл олди.

“D” гуруҳидан баҳсларга қўшилган Туркманистон терма жамоаси сўнгги турда Тайландни сафарда мағлуб этса, мусобақага йўл олиши мумкин эди. Аммо тескариси бўлди: мезбонлар учрашувда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйинда киритилган голларга Тайланддан Субханан Бурерат ва Маниел Бихр муаллифлик қилди. Туркманистон термасининг ягона голи эса Темур Чариев ҳисобига ёзилди. Шу тариқа Туркманистон терма жамоаси Осиё кубогини телевизордан кузатишга мажбур бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер